Тўққизта ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади

Республика Президентининг “Ҳудудларни барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (21.10.2025 йил ПФ-186) қабул қилинди

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида:

 - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

- Маданият вазирлиги,

- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

- Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарувига ўтказилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарувнинг ихчам ва натижадорликка йўналтирилган самарали тизимини йўлга қўйишдан иборат.