1 июндан ижро ишини қўзғатиш масаласи бир иш куни давомида кўриб чиқилади

Самарқанд юридик коллежида Президентимизнинг 2019 йил 12 март куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қизғин тарзда ўтган мулоқот давомида Қарорнинг муҳим жиҳатлари, яъни жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб суд ва бошқа органлари актларини мажбурий ижро қилиш жараёнига медиация институти жорий қилинаётгани ва бошқалар ҳақида тушунчалар берилди.

Дарҳақиқат, қарорда ижро жараёни билан боғлиқ муддатлар ҳам аниқ кўрсатилмоқда. Масалан, 2019 йил 1 июндан бошлаб ижро ишини қўзғатиш масаласи бир иш куни давомида кўриб чиқилиши, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда ижро қарздорнинг аризаси ёки давлат ижрочисининг ташаббусига кўра фақат икки маротаба кечиктириш мумкинлиги, ёки ижро ишидаги тушунмовчиликларни аниқлаш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис қарори билан танишгандан сўнг узоғи билан 15 иш куни давомида ёзма хулоса бериш шартлиги белгилаб қўйилаяпти.

Қизғин, савол-жавоблар тарзида ташкил этилган тадбир мобайнида иштирокчилар зарур билим ва маълумотларга эга бўлдилар.

Махсуд МАМАСОЛИЕВ, Мажбурий ижро бюроси

вилоят бошқармаси бўлим инспектори.