103,5 миллион долларга сотилган Нобель медали пули болаларга совға қилинди

Тарихда энг қиммат Нобель медали: россиялик журналист Дмитрий Муратовнинг мукофоти аукционда 103,5 миллион долларга сотилди. Лауреат бу пулни ЮНИСЕФга - урушдан жабрланган украиналик болаларга ёрдам бериш учун тақдим этади.

Аукцион рамзий маънода ўтказилди: расмий равишда у 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида бошланди ва 20 июнь - Бутунжаҳон қочқинлар кунида якунланди.

“Ҳа, биз таҳририятда ожизлигимизни ҳис қилдик, чунки жанглар бошланди, одамлар ҳалок бўлмоқда ва бунда менинг ватаним иштирок этмоқда. Биз нима қила олишимизни билмай қолдик. Ўша, 24 февралдан буён одамлар бошидан ўтказаётган ночорлик ҳисси кўпчиликка таниш", дейди "Новая газета" бош муҳаррири Дмитрий Муратов.

Дмитрий Муратов ўтган йили филиппинлик журналист Мария Ресса билан бирга “Сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун” жаҳон Нобель мукофотига сазовор бўлган эди. Ўшанда ҳам “Новая газета” бош муҳаррири мукофотнинг пул қисмини хайрия ишларига топширган эди.

“Новая газета” 28 март куни Роскомнадзорнинг икки огоҳлантиришидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди. Россиядан кўчиб келган ходимлар “Новая газета: Европа” лойиҳасини ишга туширишди. Бу сайт Россияда блокланган.