12 март куни Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисини 2021 йил 12 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Булар - «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни, қолаверса, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Экологик аудит тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлардир.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар, ташқи ишлар, адлия вазирларининг ахборотлари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш назарда тутилган.