14 март - Халқаро дарёлар куни
Бу кун 1997 йилда дарёлар ва уларнинг экотизими билан боғлиқ муаммолардан хабардорликни ошириш мақсадида ташкил этилган.
Дарёлар сайёрамиз ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Улар бизни ичимлик суви билан таъминлайди, энергия манбаи бўлиб хизмат қилади, кўплаб ҳайвон ва ўсимликлар учун яшаш жойидир. Бироқ, дарёлар ҳам кўплаб таҳдидларга дучор бўлади, масалан, ифлосланиш, қуриб кетиш, тўғонлар қурилиши...
Турли манбаларга кўра, Ер юзида 10 миллиондан ортиқ дарё ва сойлар мавжуд. Ўзбекистондан оқиб ўтувчи энг йирик дарёлар Сирдарё ва Амударёдир. Бундан ташқари, энг узун дарёлардан бири Зарафшон. Шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарё каби ўнга яқин дарёлар бор.