16 ёшга тўлган битирувчи ID карта (паспорт олмаса, ОТМга ҳужжат топшира олмайди
Абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Бу ҳужжатсиз ОТМга кириш учун электрон ариза топшириб бўлмайди.
ОТМга ҳужжат топширишда фақат ID карта (паспорт) ва аттестат керак бўлади. Фақатгина шу ҳужжатлардаги маълумотларни базага киритиш етарли.
Аввалроқ Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари (6%) паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаганини, тезроқ ID карта олиш зарурлигини эслатганди.
Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказига мурожаат этиш зарур.