18 мартда сурункали ёмғир ва қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда
17-20 март кунлари юртимиз ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
17 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.
18 мартда вилоятимиз, шунингдек, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасаяди, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даража совуққача бўлиши мумкин.