2019 йилда Самарқандда 70 дан зиёд оилавий меҳмон-уйи очилади
- 26.01.2019 15:36
- 189
- Саёҳат
Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, департаментнинг туризм фаолиятини лицензиялаштириш шўъбаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонига яқин ҳудудда кўчмас мулкка эга бўлган ўндан зиёд тадбиркорга уй меҳмонхоналар очиш учун амалий кўмак берилди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 220 кишига мўлжалланган 25 та меҳмон-уйи мавжуд. 2019 йилда Самарқанд вилоятида 70 дан зиёд янги оилавий меҳмон-уйи очилиши режалаштирилган.
Теглар:
Туризм
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат