2021 йил нималарга тайёр туриш керак?

Ортда – жамиятни ўзгарувчан, кескин, янги реалликларга мослашишга мажбур қилган эпохали оғир йил.

Олдинда – иқтисодий, геосиёсий, ижтимоий, иқлимий ва бошқа кўплаб умумий муаммоларни ҳал қилиш керак.

2021 йил БМТ томонидан «Халқаро тинчлик ва ишонч йили», шунингдек, «Барқарор ривожланиш сари креатив иқтисодиёт», йили деб эълон қилинди.

Келгуси йилда нималар кутилади?

COVID-19

Carlos Giusti/Copyright 2020 The Associated Press. All rights reserved.

Коронавирус пандемиясининг келажаги асосан икки нарсага боғлиқ: инфекция билан касаллангандан кейинги иммунитет тикланиши ва эмлашлар самарадорлиги.

Европада ҳаммани вакцина билан таъминлаш, шунингдек, иқтисодий тикланиш режасини амалга ошириш ваъда қилинмоқда.

Байден эраси

Patrick Semansky/Copyright 2020 The Associated Press. All rights reserved.

Қўшма Штатларда Доналд Трамп даври тугаб, Жо Байден даври бошланади.

Янги сайланган президент олдида юз минглаб одамлар умрига зомин бўлган пандемияни назорат қилиш ҳамда ирқий низо ва норозиликлар натижасида парчаланиб бораётган мамлакатни тиклаш каби қийин вазифалар турибди.

Иқлим

Francisco Seco/Copyright 2019 The Associated Press. All rights reserved

Байден президентлик постини эгаллашининг биринчи кунидаёқ Париж иқлим шартномасига қайтишга ваъда берди. Келишув глобал исишнинг 1,5 градус даражага ошишини чеклаш учун ҳаракатлар белгилайди.

Миграция

Yorgos Karahalis/Copyright 2020 The Associated Press. All rights reserved

Европа қочқинлар оқимига дош берадими? Миграция учун янги қонуний йўлларни очиш керакми? Қандай бўлмасин, Европа Иттифоқи миграцияни қисқартириш ҳаракати учун мувозанат топиши керак.

Иқтисодиёт

Ng Han Guan/Copyright 2020 The Associated Press. All rights reserved.

2021 йилда глобал иқтисодиётнинг тикланишига умид боғлаш қийин. Коронавирус пандемияси шокидан тўлиқ тикланиш учун кутилгандан кўпроқ вақт, ҳаракат, меҳнат талаб этилади. Бу ҳақда Европа Марказий банки раҳбари айтди. Кристин Лагард протекционизм (давлатнинг ташқи савдо сиёсати)нинг хавфли томонларини ҳам айтиб ўтди.

«Брексит»

Alberto Pezzali/Copyright 2020 The Associated Press. All rights reserved

«Брексит» (Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши) Европа Иттифоқига қандай таъсир қилади? Буюк Британия ниҳоят 1 январь куни Европа Иттифоқини тарк этади. Бу бизнес, савдо ва инглизлар, шу жумладан, чет элда яшовчи британияликлар учун янги қоидалар кучга киришини англатади.

2021 йилнинг асосий сиёсий саналари:

1 январь: «Брексит» йилнинг биринчи кунида кучга киради.

20 январь: Вашингтонда АҚШнинг 46 президенти сифатида Байден инаугурацияси ўтказилади.

28 март: 2020 йил иккинчи ярмидаги ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишларидан сўнг Болгарияда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Март: Косованинг қисман тан олинган парламенти Гаага судининг айблов хулосасидан кейин Ҳашим Тачи истеъфога чиққач, янги президент сайлайди.

6 май: Шотландиядаги парламент сайловлари натижалари мустақилликка доир «Брексит» сабабчи бўлган референдум ўтказилишини белгилайди. Чунки Шотландия Европа Иттифоқида қолишни хоҳлайди.

18-21 май: Пандемия Жаҳон иқтисодий форумини Давосдан Сингапурга кўчиб ўтишга мажбур қилди.

18-22 май: пандемия туфайли қолдирилган «Евровидение» қўшиқ танлови ўтказилади.

18 июнь: Эронда президентлик сайловлари ўтказилади.

11 сентябрь: тарихда содир бўлган энг йирик (АҚШ) терактнинг 20 йиллиги.

19 сентябрь: Россия Федерацияси Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтади.

26 сентябрь: Бундестакка 20-сайловлар.

15-16 октябрь: Чехияда парламент сайловлари.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.