2021 йил охирги 50 йил ичида энг тезкор йил бўлади

Буюк Британия Миллий физика лабораторияси олимларининг айтишича, Ер юзидаги одамлар сўнгги 50 йил ичида энг қисқа йилга дуч келишади. Бу ернинг тезроқ айлана бошлагани билан боғлиқ деб хабар беради mir24.tv.

Бу шуни англатадики, куннинг давомийлиги 24 соатдан кам бўлади.

Mail.ruнинг ёзишича, бу ҳақда The Telegraph нашрига Буюк Британия Миллий физик лабораториясининг катта илмий ходими Питер Уибберли хабар берди.

24 соатни аниқлик билан ўлчаб берадиган атом соати ихтиро қилинганидан буён Ердаги ҳар бир куннинг давомийлиги миллисекунд даражасигача белгиланган. Айнан шу аниқлик туфайли Ернинг вақти ҳар доим ҳам Қуёш вақтига тўғри келмайди, чунки Ернинг айланиши секинлашиб бормоқда. Оддий қилиб айтганда, атом соатининг кўрсатишича, Ердаги бир кун сониянинг бир қисми миқдорида кўпроқ давом этади.

Қуёш ва Ер вақтини тенглаштириш учун атом соати созлаб боришади ва олимларнинг ўзлари бир сонияни қўшиб туради. Шу тариқа 1970 йилдан бошлаб “Ер шари” соатига 27 сония қўшилган эди.

Аммо 2020 йил ўрталарига келиб кун стандарт 86,400 сониядан кам бўлиб қолди. Тезлашиш ўтган йилнинг июль ойида бошланган. Бир неча кун давомида рекорд кўрсаткичлари 28 марта урилди, яъни кун давомийлиги 24 соатдан ярим миллисонияга қисқарди. Бу кунлар одатдагидан бир сония тезроқ ўтяпти дегани.

Энди физиклар тарихда биринчи марта “салбий қўшимча сония”ни қўшиш зарурлигини муҳокама қилмоқдалар, чунки сайёра айланишининг тезланиши туфайли Қуёш кунлари тақвим кунларидан қисқароқ бўлди. Бошқача қилиб айтганда, сайёранинг ҳақиқий айланишига мос келишини таъминлаш учун кун вақтидан сонияларни олиб ташлашга эҳтиёж қолармикин.

Олимлар агар Ер тезликни оширишда давом этса, салбий сонияни қўшиш заруратга айланишини таъкидлашмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.