2021 йил Самарқандда 1300 гектардан ортиқ ўрмонзор барпо этилади
- 10.12.2020 21:30
- 202
- Самарқанд
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2021 йилда вилоятда барпо этиладиган ўрмонзорлар ҳажмлари тасдиқланди.
Масъул бошқармалар туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоят ҳудудларида ўрмонзорлар барпо этиладиган майдонлар ҳудудлар кесимида аниқланиб, хатловдан ўтказилади ҳамда харитаси ишлаб чиқилади.
Ўрмонзорлар учун зарур бўладиган ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ўрмон фондига ажратилади.
Қарорга асосан 2021 йил вилоятдаги 8 та ўрмон хўжаликларида 1327 гектар ўрмонзор барпо этилади. Шундан, 1067 гектар ёнғоқ, 260 гектар бошқа турдаги дарахтлар ва 25 гектар майдонда павловния плантацияси барпо этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа