2022 йилдаги Гиннес рекордлари

Хилма-хил ютуқлар, ғайриоддий ҳодисалар маълумотномаси – “Гиннеснинг рекордлар китоби” 1955 йилда муҳандис ва саноатчи Хью Бивер турли хил ҳодисалар қайд этилган барча маълумотларни топиш мумкин бўлган манба яратишга қарор қилганида пайдо бўлди. Ҳозиргача ушбу китобда 45 мингдан ортиқ ёзувлар мавжуд. Бугун сизга 2022 йилда қайд этилганларининг баъзилари ҳақида сўзлашга қарор қилдик.

Энг кекса аёл

Мировые рекорды

2022 йилнинг 2 январида дунёдаги энг кекса аёл Канэ Такакэ 119 ёшини нишонлаб, ушбу ҳодиса билан жаҳон рекордини ўрнатди. Афсуски, апрель ойида япониялик аёл сўнгги 17 йил давомида яшаб келган қариялар уйида вафот этди.

Шахсий самолётда дунё бўйлаб

Мировые рекорды

2021 йилнинг август ойида бельгиялик 19 ёшли Зара Резерфорд ўз самолётида дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Саргузаштлари 155 кун давом этган қиз шу вақт ичида 31 давлат, 5 қитъа ва 52 минг километр масофани “учиб” ўтди ва 2022 йилнинг 20 январида якунланган парвоз машҳур китобга муносиб жаҳон рекордига айланди.

Энг содиқ ходим

Мировые рекорды

100 ёшли Уолтер Ортманн Бразилияда яшайди. 2022 йилда у компаниянинг энг содиқ ходими сифатида тан олинди, чунки у 15 ёшида ишга кирган компаниясида 84 йил давомида ишлаб, шу туфайли у дунёдаги бир ишда энг узоқ вақт ишлаган рекордчига айланди.

Лимон батареяси

Мировые рекорды Энг катта лимон батареяси 2022 йилнинг февраль ойида Британия Қироллик кимё мактаби олимлари томонидан қурилди. Жуда ғалати, шундай эмасми? Бироқ лимон ҳақиқатан ҳам ўзидан электр токини ўтказа олиши маълум бўлди. Олимлар 2923 та лимонни иккига бўлиб, уларга рух ва мис унсурларини бириктириб, бир-бирига боғлашди. Лимон шарбати электролит ролини ўйнаб, рух ва мисни электродларга айлантирди. Бундай батарея 2300 вольтдан ортиқ кучланиш ҳосил қилди.

Тухумдан минора

Машҳур китоб шуниси билан қизиқки, унда ҳеч қандай маънога эга бўлмаган “ўзгача” ёзувларни ҳам топиш мумкин. Яманлик Муҳаммад томонидан ўрнатилгани ана шундай рекордлар турига тегишли. У 4 дона товуқ тухумини бир-бирининг устига қўйиб минора қуришга муваффақ бўлди. Буни қандай қилишни ўрганиш учун, эҳтимол у кўп вақт сарфлаган бўлгандир, бироқ натижаси ҳайратомуз бўлди.

Литвалик “морж”

Мировые рекорды

Польшалик Валерьян Романовский морж унвонини узоқ вақт давомида муз тўлдирилган идишда ўтказа олгани ва муҳими, омон қолганидан кейин олди. Вилньюс шаҳрининг бош майдонида ўтиб кетаётган барча одам уни кузата олиши учун муз солинган шаффоф идиш қўйилган эди. Эркак уч соат муз ичида ўтирди. "Гиннеснинг рекордлар китоби" веб-сайтига кўра, бу бутун тананинг муз билан алоқа қилиш муддати бўйича энг узоқ вақт бўлди.
Аввалги рекорд франциялик Ромен Вандендорпга тегишли бўлиб, у муз ичида 2 соат, 35 дақиқа, 33 сония ўтказган эди.

Албатта, “Гиннеснинг рекордлар китоби”даги ҳар бир рекорд ўзига хос тарзда қизиқарли. Бу рекордларнинг аксарияти ортида инсон меҳнати ва қатъияти туриши ҳам эътиборга лойиқ. Шу билан бирга, аҳолининг қайси қатлами бўлишидан қатъий назар ҳар қандай мамлакат фуқароси, исталган касб вакили, агар у бизнинг ажойиб дунёмизга кўрсатиш учун бирор бир янгилик топса, машҳур китобни бойитиш қаторида ўзи ҳам машҳур бўлиш имкониятига эга.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.