2024 йилги илмий кашфиётлар дунё ҳақидаги тушунчамизни ўзгартиради

Илм-фан соҳасидаги ишларга жуда бой 2024 йил космос сирларидан тортиб қадимги денгиз йиртқич ҳайвонларигача онгимизни ҳаяжонга соладиган кўплаб воқеаларни олиб келди. Қуйида энг кўп муҳокамалар сабабчиси бўлган воқеа ва ҳодисалар келтирилган.

Коинот биз ўйлагандан ҳам сирлироқ бўлиб чиқди

Ўтган йилнинг бошида James Webb ва Hubble космик телескоплари томонидан олиб борилган қўшма кузатувлар коинот ҳақидаги билимимизни шубҳа остига қўйиб келаётган аномалияни тасдиқлади. Маълум бўлишича, коинот турли йўналишларда ва турли тезликларда кенгайиб бормоқда. Биринчи марта 2019 йилда кузатилган бу ҳодиса қўшимча 2024 йилнинг февралида тасдиқланди.

Марсдаги "ўргимчаклар"

Апрель ойида Европа космик агентлиги Марснинг жанубий қутби яқинидаги “Инклар шаҳри” шаклланган ҳудуд яқинида ғалати қора ўргимчакка ўхшаш белгиларни аниқлади. Юпқа "панжалари" бўлган ўргимчаклар тўпланишига ўхшаш бу ноодатий тузилмалар карбонат ангидрид музининг эриши натижасида юзага келган мавсумий геологик ҳодиса бўлиб чиқди. Кейинчалик олимлар бу тузилмаларни Ерда қайта тиклашга муваффақ бўлишди.

200 миллион йиллик денгиз йиртқич махлуқи

Шунингдек, апрель ойида олимлар энг катта денгиз йиртқичлар қолдиқларини топди. Сомерсетдаги (Буюк Британия) пляжда 25 метр узунликдаги триас даврига оид йиртқичлар суяклари топилди, бу аввалги рекордчи - 21 метр узунликдаги шонизаврдан сезиларли даражада ошиб кетди. Янги тур «Ichthyotitan Severnensis» номини олди, бу “Северна улкан балиқ калтакесаки” деган маънони англатади.

Ер ички ядросининг айланиши секинлашмоқда

2014 йилдан бери олимлар Ернинг суюқ ташқи қобиқ билан ўралган қаттиқ қисми - ички ядросининг айланиши секинлаша бошлаганини пайқашди. Бу секинлашув ядронинг ташқи қобиғи ва тортишиш кучлари билан ўзаро таъсиридан келиб чиқиши мумкин. Бу бизнинг ҳаётимизга қандай таъсир қилишини айтиш қийин, бироқ, Ердаги кунлар бироз узайиши мумкинлиги тахмини олға сурилмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.