21 декабрдан яна совуқ ҳаво оқими кириб келади: Ҳафта давомидаги об-ҳаво маълумоти
"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага республиканинг катта қисмида +7...+10 даража бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0...+3 даражагача пасаяди.
21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2 даража, кундузи +3...+8 даража атрофида бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат -11…-9 даражагача кучаяди, кундуз куни -3…0 даражагача пасаяди.
22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари -5...-2 даражагача, кундуз кунлари +2…+5 даражагача пасаяди.
Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.