23 июнь - Халқаро Олимпия куни
Олимпия кунини ўтказиш ғояси биринчи марта 1947 йилда Стокгольмда (Швеция) бўлиб ўтган Халқаро Олимпия қўмитаси сессиясида тилга олинган ва 1948 йилда расман тасдиқланган. Сана 1894 йил айнан шу куни Парижда жисмоний тарбия бўйича Халқаро атлетика конгрессига ўтганига боғланди. Олимпия ҳаракатининг олий бошқарув органи - Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ҳам шу куни ташкил этилди.
Биринчи замонавий Олимпия ўйинлари 1896 йилда Афинада (Греция) бўлиб ўтган, унда 14 давлатдан 241 нафар иштирокчи қатнашган.
Ўзбекистон спортчилари 1952-1980, 1988 йилги Олимпия ўйинларида СССР терма жамоаси таркибида, 1992 йилда МДҲ мамлакатлари қўшма терма жамоаси таркибида ХОҚ байроғи остида қатнашган. Мустақил давлат сифатида спортчиларимиз илк бор 1994 йилги Норвегия қишки Олимпия ўйинларида иштирок этган ва биринчи олтин медалини қўлга киритган. Ўзбекистон спортчилари мустақил жамоа сифатидаги ўйинлари давомида жами 37 та – 11 та олтин, 6 та кумуш ва 20 та бронза медалларини қўлга киритган.
2024 йилда ёзги Олимпия ўйинлари Париж шаҳри (Франция)да бўлиб ўтади. 2026 йилги қишки олимпиядани Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарлари қабул қилади.
Г.Холдорова тайёрлади.