Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчиларининг ойлиги оширилади
- 28.08.2019 14:57
- 444
- Ўзбекистон
“Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вазирлик хабарига кўра, мазкур ҳужжат билан тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчиларининг ойлик иш ҳақи оширилиши назарда тутилган.
Аввалги тартибдан фарқли равишда, эндиликда тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчилари белгиланган умумий разрядга нисбатан бир разряд юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олади.
Ушбу ҳужжат 2019 йил 26 августдан кучга кирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа