261 дона маиший газ баллони фуқаро хонадонида ноқонуний тарзда сақланаётгани маълум бўлди
- 24.10.2023 16:48
- 186
- Самарқанд
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида маиший газ баллонлари ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақланаётганлиги аниқланган.
Хусусан, Самарқанд тумани, Даштисўхта маҳалласида яшовчи Д.А. хонадонида “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалига қарашли бўлган, аҳоли хонадонига имтиёзли равишда тарқатилиши белгиланган 261 дона маиший газ баллони ноқонуний тарзда сақланаётгани маълум бўлган.
Мазкур қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сумалак -шиннили печене – барча учун севимли егулик
- 7 дақиқа аввал
- Самарқанд
Парранда наслчилиги йўлга қўйилади
- 9 дақиқа аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Янгиланган зиёратгоҳда ҳайит намози ўқилади
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Зиёлилар нега газета ўқимайди?
- Бугун, 11:50
- Жамият