44 минг доллар эвазига фуқароларни ноқонуний тарзда АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни ноқонуний равишда Европа Иттифоқи ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга юбориш билан шуғулланиб келаётган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

Аниқланишича, Оқдарё туманида яшовчи А.Д. Паст Дарғом туманида яшовчи шериги М.Ш. билан тил бириктирган ҳолда АҚШда вақтинча истиқомат қилувчи жиноий шериги орқали маҳаллий фуқарони «Ўзбекистон-Испания-Мексика-АҚШ» маршрути орқали ноқонуний равишда АҚШга юбориш 44 минг доллар сўраб, олдиндан 40 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.