5 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ш.Т. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Н.У.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.