5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни
Бу сана 1972 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ташкил этилган ва шу вақтдан бошлаб дунё ҳамжамияти томонидан ҳар йили нишонланиб келинмоқда.
Эндиликда бу сана оммавий байрам бўлиб, унинг мақсади табиий бойлик ва ресурсларни сақлаш учун сайъ-ҳаракатларни бирлаштиришдир. У турли мамлакатларда юришлар ва парад кўринишида, велосипед саёҳатлари ва “яшил” байрамлар шаклида нишонланади.
2021 йилнинг мавзуси – Экотизимни тиклаш. 2021 йил – бу бизнинг саъй-ҳаракатларимизни қайта кўриб чиқиш ва барқарор келажак сари биргаликда ҳаракат қилишни бошлаш имкониятидир.