54 ёшли ўқитувчи марафонда биринчи ўринни эгаллади

Австралиянинг Сидней шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг марафони ўтказилди. Унда ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларда биринчи ўринни қўлга киритди.

54 ёшли ҳамюртимиз масофани 2 соат 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ёш тоифасидан қатъи назар ўзбекистонлик аёл марафончилар томонидан қайд этилган энг яхши ўнинчи натижа бўлди.