Адлия бошқармаси бир қатор давлат хизматлари кўрсатишда узилиш бўлиши мумкинлигини айтмоқда

Бошқарма хабарига кўра, Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари жараёнида вилоят адлия бошқармасига ўтувчи алоқа кабели шикастланган. Бунинг натижасида бошқармада ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат хизматлари марказлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари интернет таъминотида вақтинча  узилиш кузатилмоқда.

"Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали мутахассислари томонидан алоқани тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Муаммо бартараф эътилгани ҳақида қўшимча ахборот берилади.