Афғонистон: оломон кўз ўнгида 12 киши дарра билан жазоланди
- 24.11.2022 19:38
- 241
- Сиёсат
Чоршанба куни Афғонистонда очиқ майдонда юзлаб томошабинлар кўз ўнгида уч аёл ва тўққиз эркак калтаклангани мамлакатда 1990 йилларда ҳукмронлик қилган шафқатсиз жазо турини қайта тикланганидан дарак беради, дея хабар бермоқда ОАВ.
Пойтахт Кобулдан жанубда жойлашган Лоҳур вилояти губернатори идораси фахрий олимлар, мужоҳид, оқсоқол, қабила етакчилари ва маҳаллий аҳолини Пул Алам шаҳридаги стадионга таклиф қилди.
Маҳаллий суд томонидан ўғирлик ва хиёнатда айбдор деб топилиб, жазоланганлар 21 тадан 39 тагача дарра «ейишди», деган губернаторлик маъмурият расмийси. Юзлаб одамлар қатнашган ҳукм ижросида сурат ва видеотасвирга олиш тақиқланган.
Мамлакатда биринчи марта оммавий калтаклаш бир йил олдин 11 ноябрь куни бўлган эди.
Теглар:
Афғонистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!