“Алпомиш” болалар оромгоҳида 165 нафар бола дам олмоқда
- 14.06.2019 14:41
- 747
- Жамият
Самарқанд туманидаги «Алпомиш» ёзги болалар оромгоҳида айни пайтда 165 нафар бола дам олмоқда.
– Болалар учун таътилнинг энг қизиқарли даври бошланди, – дейди мазкур маскан раҳбари Сурайё Жонузоқова. – Оромгоҳимизда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароит яратилган. Бу йилги мавсумда оромгоҳимизда 660 нафар ўғил-қиз дам олиши режалаштирилган. Малакали ва фаол етакчиларни жалб этган ҳолда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Компьютер хонаси, 700 дан зиёд китоб фондига эга кутубхона, спорт майдончалари ҳамда чўмилиш ҳавзаси болалар ихтиёрида.



Бахтиёр Мустанов.
Теглар:
оромгоҳлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Америка сеҳрли диёр, аммо қўл етмас эмас
- Бугун, 13:08
- Иқтисодиёт
Тараққиёт интилганники, бирлашганники
- Бугун, 10:16
- Сиёсат
Диабет ва фаровонлик
- Кеча, 17:16
- Саломатлик