Анқара курдлардан Суриянинг учта шаҳрини тарк этишни талаб қилмоқда

Анқара “Сурия демократик кучлари” (SDF)нинг курд тузилмаларидан Алеппо провинциясидаги учта шаҳарни тарк этишни талаб қилмоқда, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира” телеканали Туркия расмий манбаларига таяниб.

“Анқара Сурия демократик кучларини Манбиж, Айн ал-Араб ва Телл-Рифатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда”, дейилади телеканал манбалари.

Маълумотларга кўра, Туркия Сурия давлат ҳукумати муассасаларини ушбу шаҳарларга қайтаришга рози.

Манбаларга кўра, Россия томони Анқара талабларини қондириш ва ҳарбий операциядан қочишга ҳаракат қилмоқда. Телеканал суҳбатдошлари Туркия ўз талабларини бажариш учун муддат берганини ҳам таъкидлади.

Аввалроқ ОАВ Анқара Сурияда қуруқликдаги операцияга тайёргарликни якунлагани ҳақида хабар берган эди. Энди қуролли кучлар фақат Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг қарорини кутмоқда.

20 ноябрдан бери Сурия шимолида Туркия тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг Сурия қанотига қарши ҳаво операциясини ўтказмоқда. Кобани шаҳри, шунингдек, Ироқ шимолидаги ҳудудларга зарбалар берилган. Эрдўғон операцияни муваффақиятли деб атади ва унинг ортидан қуруқликдаги операция бўлишини истисно этмади.