АҚШ эмланганларга эшикларини очади
Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари АҚШнинг эмланган чет элликларни мамлакатга киритиш чекловларини тез орада бекор қилиш ҳақидаги қарорини олқишлади. Кириш тақиқлари Америка ҳукумати томонидан пандемия бошланганда киритилган ва у икки томонлама Атлантикада оммавий эмлаш бошланиши билан ҳам давом этди.
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки шундай дейди: “Ноябрь ойи бошида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида АҚШга келувчилар учун қатъий чоралар жорий қиламиз. Бизнинг асосий талабимиз - бизга келганлар тўлиқ эмланган бўлиши керак”.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Tvitterда Вашингтон қарори бизнес ва савдони ўсишига туртки бўлади, деб ёзди. “Қолаверса, эски дўстлар ниҳоят бирлашса, бу ажойиб-да”, деди у.
Аммо ҳозирча томонлар кўплаб техник тафсилотларни ҳал қилиши керак. Масалан, Буюк Британияда вояга етмаганларга вакцинанинг фақат битта дозаси қилинади - бу АҚШда тўлиқ ҳимоя сифатида қабул қилинадими? АҚШда расман тасдиқланмаган AstraZeneca вакцинаси билан эмланган кўплаб европалик ва бошқалар нима бўлади?
Вашингтон мамлакатга чет элликларни қабул қилиш сиёсатини кескин ўзгартириши яқинда Франция билан юз берган жанжалдан кейин ярашиш ҳаракати эканини инкор этди.