АҚШ: Иммиграция ва соғлиқни сақлаш бўйича янги фармонлар

АҚШ президенти Жо Байден кейинги ҳафта иммиграция ҳақида янги чора-тадбирларни эълон қилиши кутилмоқда, деди журналистларга АҚШ президенти матбуот котиби Жен Псаки.

Аввалроқ Америка телеканаллари Байден қочқинларни қабул қилишни кенгайтириш тўғрисидаги фармонни имзолашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. Маълумки, Доналд Трамп даврида АҚШ қочқинларни қабул қилишни деярли тўхтатди. 2021 йилги лимит 15 минг кишини ташкил этди. Бундан ташқари, қочқинларнинг аҳволини коронавирус пандемияси чекловлари янаям оғирлаштирди.

Шунингдек, Жо Байден соғлиқни сақлаш тўғрисидаги фармонларни имзолаб, Доналд Трампнинг тиббий суғурта ва аёллар соғлиғига оид ташаббусларини бекор қилди.

"Бугун мен Трамп томонидан етказилган зарарни бекор қилиш учун иккита фармонни имзолайман. ...Мен янги қонун яратмайман ёки уни ўзгартирмайман, мен шунчаки илгари мавжуд бўлганини қайтараман, холос", деди Байден имзолашдан олдин.

Президент Барак Обама даврида қабул қилинган имтиёзли тиббий суғурта ва қарияларга тиббий ёрдамни бекор қилиш Трампнинг сайловолди маросими нутқидаги асосий позициялардан бири эди. У қонунни Конгресс томонидан бекор қилинишига эриша олмади, аммо фармонлари билан амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритди.