АҚШ томони Эроннинг ядро қуролига эга бўлиши олдини олиш чораларини кўраётганини маълум қилди

Вашингтон Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишнинг барча имкониятларини кўриб чиқмоқда, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Al-Arabiya телеканалига.

Якшанба куни Блинкен Қоҳирага етиб келди ва у ерда Миср президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сисий билан учрашди. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Қуддусга ташриф буюриб, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан музокаралар олиб бориши ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан Рамаллоҳда учрашуви шу масалага бағишланган.

“Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик учун барча вариантлар стол устида” деган Блинкен ва АҚШ учун ҳалигача Эроннинг ядровий дастури билан шуғулланишнинг энг самарали йўли - дипломатия эканини таъкидлаган.

2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон ядровий битим – Эроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни назарда тутувчи Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР)ни имзолади. 2018 йил май ойида Дональд Трамп бошчилигидаги Қўшма Штатлар ҚКҚҲРдан чиқди ва Теҳронга қарши санкцияларни тиклади. Бунга жавобан Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартириш, ядровий тадқиқотлар, центрифугалар ва уранни бойитиш даражасига қўйилган чекловлардан воз кечишини эълон қилди.

Венада ҚКҚҲР янгилаш ва Вашингтоннинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиш бўйича музокаралар ўтди. 2021 йил декабрь ойида томонлар Европа Эрон позицияларини ўз ичига олган иккита келишув лойиҳаси бўйича келишувга эришди. Эрон давлат матбуот котиби Багери Кяни музокаралар яхши кетаётганини айтди, бироқ АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Венадаги тараққиётни камтарона деб баҳолаб, Теҳронни масалага жиддий ёндашишга чақирди.

Томонлар ҳозирга қадар бу борада аниқ якуний қарорга келмаган. Гарчи АҚШ вакили масалага дипломатик йўл билан ечим топиш кераклигини айтган бўлса-да, сўнгги кунларда Эрон ҳудудига берилган ракета зарбалари томонларнинг дипломатик йўл борасидаги позицияси унчалик ҳам қатъий эмаслигини кўрсатмоқда.