АҚШ ва Жанубий Корея КХДРга жавоб қайтарди

Шимолий Корея синовларига жавобан Жанубий Корея ва АҚШ Япония денгизи йўналиши бўйича тўртта ракетасини учириш орқали қўшма машғулот ўтказди.

Хабар қилинишича, тўртта ракетанинг учтаси ўз нишонига етган. "Hyunmoo-2" баллистик ракетаси Жанубий Кореянинг Каннин шаҳри яқинида учирилганидан сўнг базага келиб тушди.

Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, ракета учиш вақтида двигатель ёниб кетган ва жанговар каллак портламаган. Ҳеч қандай зарар кўрилмаган.

Жанубий Корея ҳарбийлари портламай, каллаги турар-жой биносидан 700 метр узоқликда қулаган баллистик ракетанинг муваффақиятсиз учирилиши учун узр сўради. “Маҳаллий аҳоли ва мамлакат фуқароларига ҳеч нарса тушунтирилмагани ва хавотирга тушганидан жуда хижолатдаман”, деди Штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари Ким Син Гём.

Сешанба куни Жанубий Корея ҳарбийлари Пхеньян ўрта масофага учувчи ракетани синовдан ўтказгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг сўзларига кўра, учиш эрталаб шимолий Чаган вилоятидаги Мупен-ри шаҳридан содир бўлган. У Япония устидан 4,6 минг километр масофани босиб ўтган ва Тинч океанига қулаган.

Шимолий Корея пайшанба куни Япон денгизига яна иккита қисқа масофали баллистик ракета учиргани хабар қилинганди.

Ўз навбатида, АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Пхеняньга қарши санкциялар режимини кучайтиришга, қарши санкцияларни юмшатиш масаласини кўриб чиқмасликка чақирди.