АҚШда аномал совуқ қурбонлари 38 кишига етди

Америка штатларида ғайритабиий совуқ ҳаво туфайли қурбонлар сони кўпайди. Дастлабки маълумотларга кўра, 38 киши вафот этган, бундан олдин 29 қурбон ҳақида маълумотлар келтирилган эди, деб хабар беради The New York Times.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Техасда қайд этилди. Шунингдек, Шимолий Каролина, Оклахома, Кентукки ва Теннеси штатларида турли ҳолатда ҳалок бўлганлар бор.

Метеорологлар шимолий-шарқий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда яшовчиларни паст ҳарорат давом этиши, қор ва музли ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Бундан ташқари, мамлакат жануби-шарқида, шунингдек, Мексика кўрфазининг марказий қирғоғида торнадо ва кучли момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Газетада ёзилишича, Техасда электр энергиясиз қолган америкаликлар сони 537,8 минг кишига камайди, 490 мингдан ортиқ одам ҳануз танқисликдан азият чекмоқда. Асосан, Миссисипи, Луизиана, Орегон ва Кентукки штатларида аҳвол оғир. 7 миллионга яқин одамга муаммо туғдирган ғайриоддий совуқ ичимлик сув таъминоти тизимининг ишига ва сифатига ҳам таъсир қилди. Техас аҳолисига ичимлик сувни қайнатиб ичиш тавсия этилди.

25 йил ичида биринчи бор ғайритабиий совуқ Буюк Британияга ҳам ёпирилди. Хусусан, Шотландияда ҳаво ҳарорати минус 20 даражагача пасайган.