АҚШнинг янги стратегик ракетаси синови муваффақиятсиз якунланди

Америка ишлаб чиққан LGM-35 Sentinel қитъалараро баллистик ракетасининг (ҚБР) биринчи синов учириши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари Ванденберг ҳарбий ҳаво кучлари базасида маълум қилди.

АҚШ ҳарбийларининг маълумотларига кўра, камида 300 килотоннали янги Мk21А ядро каллакларини нишонга етказиш учун мўлжалланган ракета учирилгандан 11 сония ўтиб портлаган.

Пентагоннинг режасига кўра, янги ҚБРлар 2029 йилда АҚШ стратегик ядровий кучларининг жиҳозларига 1970 йилларнинг бошидан бери хизмат қилаётган эскирган Minuteman III ракеталарини алмаштириши керак эди.

Ракета 13,3 миллиард долларлик шартнома асосида ишлаб чиқилмоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги янги ракеталарни сотиб олиш қиймати 95 миллиард доллардан ортиқни ташкил этишини тахмин қилмоқда.

Қўшма Штатларда ҳозирда 400 та Minuteman III ҚБР мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири 12 000 километр масофага учтагача ядровий каллакни етказа олади.