Армия кўргазмасига марҳамат!

8 январь куни Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида “Менинг армиям – менинг фахрим!” фестивали ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан уюштирилаётган фестиваль доирасида ҳарбийларнинг тантанали юриши, ҳарбий техника ва махсус машиналар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилади.

Дарвоқе, Регистон кўчаси бўйлаб оммавий югуриш марофони ўтказилиб, ғолиблар ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилади.

Вилоят мусиқали драма театри олдидаги саҳнада ҳарбий оркестр концерти, театрда эса ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун “Оқпадар” спектакли намойиши режалаштирилган.

Хуллас, фестивалга келсангиз, афсусланмайсиз. Бир олам таассурот олишингиз, фаол бўлсангиз совғалар билан қайтишингиз ҳам мумкин!