Фарҳод АЛИМХОДЖАЕВ, Самарқанд вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи: Аскарликка муносиб йигитлар боради

- Кейинги икки-уч ой ичида ҳарбий хизматга чиқарилувчилар билан ҳар бир туманда ўзим суҳбатлашиб чиқдим. Тўғриси, айрим йигитларимизнинг фикрлаш қобилияти, билим даражаси мени қониқтирмади. Улар Амир Темур асарларида аскарликка оид келтирилган хулосалардан хабардор эмас.

Шаҳар ва туман ҳокимлари мудофаа бўлимларида чақирилувчилар билан ишлаш учун имкон даражасида ёрдам беришди. Аммо чақирув комиссиясига жалб этилган раҳбарларнинг баъзилари ўз ўринларига оддий ходимларини жўнатиши ҳолати мавжуд.

Айниқса, тиббий комиссияларимиз фаолияти талабга жавоб бермайди. Унга кўпинча иши камроқ шифокорлар жалб этилади. Шу сабабли ўтган чақириқдан соғлом деб ўтказилган 8 нафар йигит турли касалликлари туфайли ҳарбий хизматдан қайтиб келди. Бу ҳолат бўйича камчиликка йўл қўйган врач-мутахассис маъмурий жавобгарликка тортилди.

Вилоят чақирув пунктида вилоят ҳокимининг ёрдами билан ота-оналар, жамоатчилик ошкора кузатиб боришига шароит яратилмоқда. Бошқармамизнинг +99897-927-08-04 рақамли телеграми ишлаб турибди. Бу галги чақирувни адолатли ўтказишга ҳаракат қиламиз.