Атамбаевни қўлга олган Қирғизистон Ички ишлар вазири ўринбосари устидан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олган Қирғизистон Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Жиноий иш “Мансабни суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича ҳарбий прокуратура томонидан қўзғатилган. Собиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимини хоинликда айблашмоқда, шунингдек у шахсий таркибни хавф остида қолдирган, шу билан бирга қонун шартларини қўпол равишда бузган, деб таъкидланмоқда. Бундан ташқари, уни ашёвий далилларни яширишда айблашмоқда.
“360” телеканалининг қайд этишича, айнан Асанов Атамбаевнинг уйига бўлган учинчи ҳужумдан кейин уни таслим бўлишга кўндирганлиги ҳақида илгари хабар берилган. Шундан сўнг Асанов ички ишлар манфаатларига хоинлик қилгани ва ишончни йўқотгани учун лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 8 август куни ҳибсга олинган. Сиёсатчини Кой – Таш қишлоғида икки мингга яқин ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари Қирғизистон Ички ишлар вазири К.Жунушалиев бошчилигида бўлиб ўтган тадбир чоғида қўлга олишган. Қароргоҳига уюштирилган учинчи ҳужумдан кейин Атамбаев ҳукуматга ўзи таслим бўлди.