“Аёллар дафтари”дагиларни уй-жой, мол-мулкдаги улуш, алимент, моддий зарарни ундириш масалалари қизиқтирди

Жомбой тумани Қўлбости маҳалласида "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий, тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, суд ҳамда тижорат банки ходимлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

Тепа қишлоқлик Р.Мардиева мерос иши бўйича туманлараро иқтисодий суд раиси Н.Турсуновадан ҳуқуқий маслаҳат олди. Маҳбуба Темированинг кредит сўраб қилган марожаати Халқ банки ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, уй-жой, мол-мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқ, алимент ҳамда моддий зарарни ундириш бўйича 30 га яқин мурожаат тушди.

Эҳтиёжманд хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати.