Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади
⚙️ “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган, ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.
👮♂️ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.
💼 “Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.
🏛 Тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.
💰 Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.
🎓 2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.
♻️ Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.