Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бадминтон спорт тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

2007 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби спорт иншоотида ташкил этилган мусобақада туман (шаҳар)лардан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд иштирокчилар шахсий, жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳслари бўйича ғолиблик учун беллашдилар.  

Мусобақа якунида қуйидагилар мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Шахсий биринчиликда ўғил болалар ўртасида Б.Ўралов ва қиз болалар ўртасида М.Ҳазратқулова;

Жуфтлик баҳсида ўғил болалар ўртасида Ш.Сувонқулов, И.Мўминов жуфтлиги ва қиз болалар ўртасида С.Нуриддинова, Н.Нематуллаева жуфлиги;  

Аралаш жуфтлик баҳсларида А.Суяров ва М.Қаршибоевалар жуфлиги биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон "Ёшлик" ЖТСЖ вилоят бўлими томонидан I, II, III даражали диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.