Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси бўлди
- 07.09.2021 09:27
- 36
- Сиёсат
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов мамлакатнинг Грузиядаги элчиси (қароргоҳи Баку шаҳрида) бўлди. У 6 сентябрь куни Грузия президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Грузия президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўради, дейилади хабарда.
Баҳром Ашрафхонов 2020 йил апрелидан буён Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси ҳисобланади. 2016-2018 йилларда у мамлакатнинг Россиядаги элчиси бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа