Банк хизматлари билан боғлиқ саволларингиз борми?

Кредит олишда қийналяпсизми? Банк хизматларидан кўнглингиз тўляптими? Сизга кредит керакдир, балки фоиз ставкалари қизиқтирар?

2019 йил 30 ноябрь куни соат 11:00 да Паст Дарғом тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Б.Абубакиров, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи Қ.Собиров ҳамда республикамиздаги тижорат банклари раис ўринбосарлари жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказади.

Қабулда қатнашиб, банк соҳасидаги саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.