Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банкдан қарзи бўлган фуқаронинг “Malibu”си мусодара қилинди

МИБнинг вилоят бошқармаси активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шуъбаси катта инспектори Адҳам Нарзуллаевнинг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 11 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор А.У.дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ Самарқанд филиалининг фойдасига жами 271 059 134 сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган.

Ундирув гаровга қўйилган “Malibu” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг, ижро ҳаракатларига киришилган. Шундан сўнг қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.У. давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтганлиги сабабли, гаровга қўйилган автотранспорт воситаси хатланган ва “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга чиқарилган.

“Malibu” электрон онлайн-аукцион савдоларини ташкил этиш маркази томонидан шу йилнинг 28 мартида бўлиб ўтган савдода харидор Б.Қ. томонидан 227 908 800 сўмга сотиб олинган.