Байрам кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади

"Ўзгидромет" хабар беришича, бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.

Кейинги ҳафтанинг бошида, ҳаво ҳарорати кечалари +9...+14 даража, кундуз кунлари +25...+30 даража, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубнинг баъзи жойларида +32...+35 даража бўлади. Шамол ўртача тезлик шарқий йўналишда эсади, фақат шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари +4...+9 даража илиқ, кундуз кунлари +15...+20 даража бўлади.