Беларусда экстремизм учун фуқароликдан маҳрум қилинади
Беларусь ҳукумати экстремизм ёки давлат манфаатларига катта зарар етказганлиги учун республика фуқаролигидан маҳрум этишни бошлайди. Бу фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларда айтилган, деб хабар беради "Sputnik Беларусь".
Айбланувчининг террорчилик фаолиятини тасдиқловчи суд ёки халқаро суд қарори паспортдан маҳрум этиш учун асос бўлади.
Бундай фаолиятга Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида кўзда тутилган, "ёлланма", "ноқонуний қуролли тузилма тузиш", "фитна уюштириш ва ҳукуматни эгаллашга қаратилган бошқа ҳаракатлар" каби жиноятлар киради.
Тузатишлар 2021 йил 18 июндан эътиборан кучга кириши керак. Улар Беларусда фуқароликни расмийлаштириш тартибидан ўтган чет элликларга тегишли. Вояга етмаганлар, шунингдек, туғилгандан Беларусь фуқаролигини олган ва ҳеч қачон уни тарк этмаган кишини паспортдан маҳрум этиш мумкин эмас.
Беларусда тўрт ойдан буён президентлик сайловининг расмий натижаларига биноан оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Сайловда олтинчи муддатга сайланган Александр Лукашенко 80 фоиз овоз олди. Биринчи митинглар зўравонлик билан тарқатилди. Бир қатор мухолиф сиёсатчилар ҳибсга олинган. Лукашенко содир бўлаётган воқеалар ортида Ғарб турганини таъкидлади.