Бемеҳр ота 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини эса мунтазам қийнаб келган

Жиззах вилояти Фориш тумани Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурель” кимёвий воситасидан заҳарлангани боис туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида жабрланувчи М.М.ни отаси - Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Фориш туманининг Қизилқум маҳалласига деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган М.И. заҳарлаганлиги аниқланди.

Шунингдек, М.И. шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган.

Хусусан, 2020 йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган. Бола танасида ушбу жароҳат белгилари ҳам мавжуд.

"Postda" нашри хабарига кўра, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.