Бир сурат тарихи: Буни ҳеч ким кутмаганди!

Бу 1956 йилда Нью-Йорк ҳайвонот боғида 5 ёшли Нэнси қоқилиб, тасодифан тимсоҳлар жойлашган террариумга тушиб қолганида содир бўлган.

Бирдан ўнлаб йиртқичлар қизалоқ томон жуда яқин сузиб келишди. Фарзандининг қаёққадир кетиб қолганини пайқамай қолган ота-она фақат террариум яқинидаги шовқинни эшитганларида нима бўлганига тушуниб етишди. Тўсатдан қизалоқ йиртқичлар томон бир қадам ташлади, кейин яна бир қадам... Атрофдагиларнинг ҳаммаси саросимага тушди. Вазиятни Жорж исмли жасур бир йигит сақлаб қолди. У вақтни бой бермасдан дарҳол панжарадан сакраб ўтиб, қизалоқни кўтариб олди ва унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Қизиғи, кейинчалик ўз ҳаётлари давомида Нэнси ва Жорж яхши дўст бўлиб қолишди. Нэнси эсини таниб олганидан буён ўз қаҳрамонини гиёҳвандликка қарши курашда қўллаб-қувватлади. 2008 йилда Жорж вафот этди ва Нэнси ўз қутқарувчисига бир қаторни ўз ичига олган ёзув бўлган гулчамбарни қолдирди:
"Тимсоҳлардан қўрқмаган аҳмоққина қизалоқдан..."

Баҳора тайёрлади.