Бизнес-омбудсман Оқдарё тумани ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютиб чиқди
- 26.04.2023 17:45
- 326
- Самарқанд
Даъво ариза "Асилбек" МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан хизмат кўрсатишга оид шартнома бўйича бажарилган ишларга йиллар давомида тўлаб берилмаган суммани ундириш учун киритилган эди.
Аниқланишича, Оқдарё тумани ҳокимлиги ва "Асилбек" МЧЖ ўртасида хизмат кўрсатишга оид умумий қиймати 354 млн. сўмлик шартнома имзоланган. Шартномага асосан ишлар тўлиқ бажарилишига қарамасдан ҳокимлик томонидан 100 млн. сўм берилиб, қолган 254 млн. сўм йиллар давомида тўланмаган.
Бизнес-омбудсманнинг Пайариқ туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси натижасида Оқдарё тумани ҳокимлигининг ҳисобидан жамиятнинг фойдасига 254 миллион сўм маблағ ундирилиши белгиланди.
Аброр Ибрагимов,
Бизнес-Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги шуъбаси етакчи инспектори.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ипак ва Ипак йўли: Ханчжоудан Самарқандгача”
- Бугун, 17:24
- Самарқанд
Талабалар Нанкин политeхника институтида ўқийди
- Бугун, 17:01
- Таълим
Асосий қомусимизни қандай ўрганамиз?
- Бугун, 16:38
- Таълим