Блоклаш — жамиятга фақат зарар келтиради: Алламжонов "Twitter" ва яна бир қанча тармоқлар блокдан чиқарилишини маълум қилди

Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди. Айтиш лозимки, мазкур ҳодиса Президент админстрациясидаги кадрлар ўзгаришлари ортидан юз бермоқда.

Ўтган ойда Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланганди. Кўп ўтмай яна бир тайинлов амалга оширилди — Комил Алламжонов Администрация раҳбарининг ўринбосари бўлди.

“Бугундан бошлаб мамлакатимизда "Twitter", "WeChat" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда. "TikTok" платформаси билан музокаралар давом этмоқда, натижалари юзасидан қўшимча хабар берилади. Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради”, дейилади Комил Алламжоновнинг телеграмдаги саҳифасида.