БМТ Бош котиби АҚШда содир бўлаётган тартибсизликлар юзасидан изоҳ берди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш АҚШ кўчаларида юз бераётган зўравонликлардан қайғуда эканлигини маълум қилди.

“Нью-Йорк ва БМТ штаблари жойлашган мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги зўравонликларни кўриш мен учун жуда оғир. Норозиликлар эшитилиши керак. Бироқ норозиликлар тинч йўл билан билдирилиши зарур. Ҳукумат эса намойишларга нисбатан оғирроқ бўлиши керак”, дея ёзди БМТ Бош котиби ўзининг Твиттер саҳифасида.

Афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ҳибсга олинаётган вақтда вафот этгани туфайли бир неча кундан бери АҚШ шаҳарларида оммавий тартибсизликлар давом этмоқда.

РИА Новости нашри тақдим этган маълумотга кўра, ирқчилик ва миллатчиликка қарши намойишлар АҚШ ҳудудидан ташқарига чиқиб улгурган. Хусусан, 2 июнь куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ва Лента.ру нашри берган хабарда келтирилишича, 3 июн куни Франция пойтахти Париж шаҳрида оммавий намойишлар бўлиб ўтган.