Боғчалар 1 августдан босқичма-босқич очилади
- 20.06.2020 11:40
- 338
- Ўзбекистон

Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коронавирусга қарши кураш махсус комиссияси қарорига кўра, болалар соғлиғи, хавфсизлиги бўйича барча чораларни таъминлаш ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши учун барча шароитларни яратиш мақсадида, «яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ўз фаолиятини 2020 йил 1 августдан тиклашини маълум қилади.
Ушбу жараён Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга кўра, босқичма-босқич амалга оширилади.
Давлат МТТларининг Республика махсус комиссияси томонидан илгари эълон қилинган сана 15 июндан эмас, балки 1 августдан очилаётганлигига сабаб, МТТ фаолияти тикланганидан сўнг унинг тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун қатор чораларни кўриш билан боғлиқ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- Кеча, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!
Нурободда туризм қишлоқлари ташкил этиляпти
- 05/06, 22:28
- Самарқанд
Етимнинг ҳақи
- 05/06, 20:05
- Мутолаа