Бошқирдистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Самарқандга келди
- 08.04.2019 14:17
- 120
- Самарқанд
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов Бошқирдистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фарахманов бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.
Меҳмонлар вилоятимиздаги интенцив боғларда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, асаларичиликни ривожлантириш масалалари хусусидаги режалари билан ўртоқлашди. Бу борада икки томон имкониятлари муҳокама қилинди.
– Юртингизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жаҳон бозорида ўз ўрнига эга, – дейди Бошқирдистон Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги вакили Марсель Асфандияров. – Шу боис тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари билан бир қаторда қуруқ мева етиштиришдаги тажрибаларига қизиқиш катта. Бу ҳақда учрашув давомида керакли маълумотларга эга бўлдик. Келгусида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолаш ниятидамиз.
Ташриф давомида меҳмонлар вилоятдаги интенсив боғлар билан яқиндан танишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа