Бразилиянинг пойтахти Бразилия шаҳрими ёки Рио-де-Жанейро?
Айрим мамлакатларнинг баъзи шаҳарлари дунёда шу қадар машҳурки, одамлар кўпинча уларни ўша давлатнинг пойтахти деб ўйлашади. Биз бу афсоналарни йўққа чиқарамиз, шунда сиз саёҳат қилишни бошлаганингизда чалкашмайсиз.
Берн - Цюрих
Швейцария 26 кантон (Швейцария таркибига кирадиган ҳар бир ўлка)дан иборат конфедерация бўлиб, уларнинг аксарияти 1848 йилгача тўлиқ суверен эди. Ҳозирги кунда ҳар бир кантоннинг ўз пойтахти, ҳукумати ва конституцияси мавжуд. Цюрих Швейцариянинг энг катта ва энг бой шаҳри бўлса-да, у пойтахт эмас, аслида ушбу вазифа Бернга топширилган.
Бразилия - Рио-де-Жанейро
Рио ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилгани ажабланарли эмас, чунки унинг ҳайратланарли машҳурлиги, мафтункор маданияти, пляжлари, фантастик карнаваллари бор. Лекин у Бразилиянинг пойтахти эмас. Аслида ҳозирги кунда жуда футуристик жой, чўлнинг ўртасида қурилган Бразилия шаҳри мамлакат пойтахтидир.
Канберра - Сидней
Сидней ва Мельбурн ҳар доим Австралиянинг етакчи шаҳри бўлиш учун рақобатлашиб келган, бироқ 1908 йилда икки шаҳар ўртасидаги рақобат охир-оқибат яхши келишувга олиб келди ва Канберра Австралиянинг пойтахтига айланди. Шунга қарамай, Мельбурн 1927 йилгача Австралиянинг пойтахти бўлиб “ишлади”, шундан сўнг федерал парламент Канберрага кўчиб ўтди.
Оттава - Торонто
XXI аср Канаданинг иккита ажойиб ва маданий гавжум шаҳарлари ўртасидаги кучли рақобатнинг гувоҳи бўлди. Бу жуда ҳам ҳайратланарли, лекин Канаданинг пойтахти, одатда ишонилганидек, Торонто эмас, балки Оттава шаҳридир. XIX аср ўрталарида учта шаҳар - Торонто, Монреаль ва Квебек бирлашган Канада вилоятининг вақтинчалик пойтахтлари бўлган эди. Аммо 1857 йилнинг 31 декабрида ҳамма нарса ўзгарди, ўшанда стратегик сабаблар қиролича Викторияни кичикроқ шаҳарни танлашига мажбур қилди, шунда танлов Оттавада томонига ўтди.
Веллингтон - Окленд
Веллингтон 1865 йилдан бери Янги Зеландиянинг пойтахти бўлган бўлса-да, кўпчилик уни ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг энг катта ва гавжум минтақаси бўлган Окленддан кейин иккинчи даражали ва оддийгина гўзал шаҳар деб хато қилади.
Одамлар ҳозир ҳам Анқара ва Истанбул, Работ ва Маррокеш, Янги Деҳли ва Мумбай, Претория ва Йоханнесбург (ёки Кейптаун), Тель-Авив ва Қуддусни адаштиришади. Баъзилар ҳатто Бухарест (Руминия пойтахти) ва Будапешт (Венгрия пойтахти)ни алоҳида мамлакатлар деб билади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.